АҚШда туб аҳоли вакили биринчи марта ҳукумат аъзосига айланди
АҚШ конгресси сенати туб аҳоли вакиласи Деб Холанни АҚШ ички ишлар вазири лавозимига тайинлади. Холанн АҚШ вазирлар маҳкамасидаги лавозимга тайинланган Америка туб аҳолисининг биринчи вакили бўлди.
Холаннинг ушбу лавозимга тайинланиши учун 51 сенатор овоз берган, 40 нафари қарши чиққан.
“Холанн номзодининг тасдиқланиши ушбу давлатнинг бутун бойлиги ва турфахиллигини тақдим этувчи ҳукуматни шакллантиришда улкан қадам ҳисобланади, чунки туб америкаликлар вазирлар маҳкамаси даражасида ва кўплаб бошқа жойларда узоқ вақт давомида инкор этиб келинган”, деб айтган сенатдаги кўпчилик етакчиси Чак Шумер овоз бериш олдидан.
Деб Холанн Нью-Мексико штатидаги резервацияда яшовчи пуэбло халқи вакиласи ҳисобланади. АҚШ ички ишлар вазирлиги вазифаларига АҚШ ҳукуматининг туб халқлар билан муносабатлари, федерал ва қабилалар бўйсунувидаги ерларда сиёсатни ишлаб чиқиш киради.
Мавзуга оид
20:57 / 24.10.2024
Собиқ модел Стейси Уилямс Трампни тегажоғликда айблади
20:17 / 24.10.2024
Бойвачча, шоумен, популист — Доналд Трамп ҳаётига назар
09:10 / 24.10.2024
Миллионлаб америкаликлар президентлик сайловларида овоз бериб бўлди
22:17 / 23.10.2024