Жаҳон | 14:32 / 16.03.2021
3359
1 дақиқада ўқилади

Корея президенти мансабдорларнинг ер ўзлаштириш билан боғлиқ ишларидан сўнг коррупцияга қарши курашни кучайтиришга ваъда берди

"Одамларнинг ҳафсаласини пир қилган бундай можаро юзага келганидан жуда афсусдаман", - деб таъкидлади Мун Чжэ Ин.

Фото: Reuters

Корея президенти Мун Чжэ Ин давлат ер ва уй-жой корпорацияси ходимлари ер ўзлаштириш билан боғлиқ коррупцион можарога аралашиб қолганликларидан афсусдалигини билдирди.

"Одамларнинг ҳафсаласини пир қилган бундай можаро юзага келганидан жуда афсусдаман", - деб таъкидлади Мун Чжэ Ин.

 У давлат хизматчилари орасидаги коррупцияга қарши курашни кучайтиришга ваъда берди.

"Кўчмас мулк билан боғлиқ офатни йўқ қилиш адолатли жамият қуриш йўлидаги бурилиш нуқтаси бўлади",- деди Корея президенти.  

Аввалроқ ер ва уй-жой корпорациясининг камида йигирма нафар ходими пойтахт ҳудудидаги ўзлаштирилмаган ерларни ўзлаштириб олишгани маълум бўлганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид