Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий таълим вазирлиги ҳузурида янги кенгаш ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълимда ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитишни янада такомиллаштириш ва ушбу йўналишдаги илмий тадқиқот ишлари самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳада олий таълимда маънавий-маърифий ишларнинг ғоявий асосларини мустаҳкамлаш, ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш ва бу борадаги илмий-тадқиқот ишларни янада такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.
Қайд этилишича, бу борада мамлакат ривожи янги босқичида белгилаб олинган стратегик мақсад ва вазифаларни амалга оширишнинг инновацион йўллари, омиллари ва воситаларини, миллий тараққиёт йўлида ғов бўлиб турган муаммоларни, жаҳон мафкуравий майдонида миллатга нисбатан юзага келаётган глобал таҳдидлар, улар вужудга келиш сабаблари ва оқибатларини чуқур идрок этиш асосида ғоявий хуружларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш, мамлакатда амалга оширилаётган жадал ислоҳотлар ва миллий манфаатлар тақдирига дахлдорлик туйғуси, касбга садоқат руҳига эга бўлган юксак малакали ватанпарвар кадрларни тарбиялаш методологиясини ривожлантириш устувор вазифа сифатида муҳим ўрин тутади.
Шу билан бирга, лойиҳада олий таълимда маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар ғоявий асосларини мустаҳкамлаш, ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш ва бу йўналишдаги илмий ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича методологик кенгаш ташкил этилиши белгиланган.
Таъкидланишича, мазкур қарорнинг тасдиқланиши олий таълим тизимида ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитишни такомиллаштириш, ёшларда ғоявий-мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, уларни миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ва бу борадаги илмий-тадқиқот ишлари самарадорлигини оширишга замин яратади.
Мавзуга оид
11:40 / 27.09.2021
Иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш тартиби тасдиқланди
10:27 / 22.09.2021
«Ҳеч қайси фирма талабалар ўқишини хориждан Ўзбекистондаги ОТМга кўчиришга олдиндан кафолат бера олмайди» - ДТМ
14:09 / 21.09.2021
Тошкент вилоятида Корея университети филиали ташкил этилади
11:29 / 20.09.2021