2021 йилнинг январ-феврал ойларида Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳолати бўйича маълумот берилди
Жорий йилнинг январ-феврал ойларида саноат ишлаб чиқариш ҳажми 1 фоиз, хизматлар соҳасида 4,1 фоиз ўсиш қайд қилинган. Шу билан бирга ташқи савдо айланмасида 23,8 фоизлик пасайиш кузатилган.
Давлат статистика қўмитаси жорий йилнинг январ-феврал ойларида республиканинг иқтисодий ҳолати бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, 2021 йилнинг дастлабки икки ойи давомида саноат ишлаб чиқариш ҳажми 1 фоизга ошган. Таққослаш учун, ўтган йилда Ўзбекистон саноатида ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши 1,5 фоизни ташкил этган.
Шунингдек, жорий йилнинг январ-феврал ойларида чакана савдода товар айланмасининг ўсиш суръати 0,7 фоизни ташкил этган. Бу кўрсаткич 2020 йилда 5 фоизга ўсган.
Январ-феврал ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 23,8 фоизга камайган. Шундан мос равишда экспорт ҳажмида 43,2 фоиз, импорт ҳажмида эса 8,3 фоиз пасайиш қайд этилган.
Бундан ташқари мазкур давр мобайнида республикадаги қурилиш ишларида 0,4 фоизлик ўсиш кузатилган. Маълумот учун, 2020 йилда ушбу соҳа 8,1 фоизлик ўсишга эришган.
2021 йилнинг январ-феврал ойларида хизматлар соҳасида 4,1 фоизлик сезиларли ўсиш кузатилган, Таққослаш учун, ўтган йилда бу соҳадаги ўсиш 12,9 фоиз бўлган.
2021 йилнинг 1 март ҳолатига кўра, республикдаги рўйхатдан ўтган корхона ва ташкилотлар сони 519 минг 304 тани, шундан фаолият кўрсатаётганлари 487 минг 967 тани ташкил этмоқда. Бу кўрсаткич 2021 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра, 435 минг 257та эканлиги қайд қилинган. Жорий йилнинг дастлабки икки ойи давомида 84 минг 47та янги корхона ва ташкилот рўйхатдан ўтган.
Маълумот учун, 2021 йилнинг феврал ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,6 фоизга қимматлашган. Жорий йилнинг дастлабки икки ойи давомида нархлар ўсиши 1,7 фоизни, ўртача ойлик ўсиш суръати эса 0,8 фоизни ташкил этмоқда.
Мавзуга оид
18:39 / 20.11.2024
2024 йилда Қирғизистондан Ўзбекистонга газ экспорти 5 баробар ошди
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
08:10 / 29.10.2024