Жамият | 13:59 / 18.03.2021
6544
1 дақиқада ўқилади

Қаршида хорижий компанияга ишга киритмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Қарши туманида фуқаролардан бирини «Лукойл» ОАЖ нефт компаниясига ишга киритиб қўяман деб, фирибгарлик қилган шахс қўлга олинган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Хабарда қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қарши туман бўлими ички ишлар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда фирибгарлик жиноятини фош этиш мақсадида тезкор тадбир ўтказган. Унда фуқаролардан бирини танишлари орқали «Лукойл» ОАЖ нефт компаниясига 2500 АҚШ доллари эвазига ишга киритиб қўйишга ишонтириб, ундан 1500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олаётган шахс ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан фуқарога жиноят кодексининг бир нечта моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид