Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа дори воситалари агентлиги AstraZeneca вакцинасини хавфсиз деб эълон қилди
Аввалроқ қатор мамлакатлар эмланганларда тромбоз ҳосил бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги хабарлардан сўнг AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни қисман ёки тўлиқ тўхтатганди.
Фото: REUTERS/Yves Herman
Европа дори воситалари агентлиги Британия-Швеция компаниясининг коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинаси хавфсиз деган хулосага келди.
«Бу хавфсиз ва самарали вакцина. Ушбу препаратнинг самараси ва унинг коронавирусга қарши ҳимояси ундан фойдаланишда пайдо бўладиган эҳтимолий хатарларга нисбатан юқори», — деди агентлик ижрочи директори Эмер Кук.
Унинг таъкидлашича, ҳозирча эмлаш ва тромбоз ҳосил бўлиши орасидаги боғлиқликни бутунлай рад этиб бўлмайди. Агентлик ушбу препарат билан эмланганларда тромбоз пайдо бўлиши сабабларини ўрганишда давом этади.
Аввалроқ Европадаги 20 мамлакат AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни қисман ёки тўлиқ тўхтатганди. Бунга эмланганларда тромбоз ҳосил бўлиши сабаб бўлган.
Шу билан бирга, компания AstraZeneca вакцинаси хавфсиз эканлигини билдирган.
Мавзуга оид
20:40 / 06.11.2024
AstraZeneca акциялари қиймати Хитойдаги терговлар фонида тушиб кетди
09:30 / 16.08.2024
AstraZeneca компанияси Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиради
20:41 / 08.05.2024
AstraZeneca ўзининг COVID-19 вакцинасини бозордан қайтариб олди
22:00 / 30.04.2024