Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа иттифоқида коронавирусга эмланганлик ҳақида рақамли сертификат жорий қилиниши мумкин
Еврокомиссия Европа иттифоқи ичида пандемия вақтида ҳаракатланишни осонлаштирувчи рақамли яшил сертификат жорий қилишни таклиф қилди.
Фото: Global Look Press/Christoph Hardt
Сертификат одам коронавирусга қарши эмлангани, вирусга манфий тест топширгани ва коронавирусга чалингандан кейин соғайганининг исботи бўлади. Таъкидланишича, бу вакцина олишни истамаётган одамларнинг таҳқирланишидан қочишга имкон беради.
Ҳужжат қоғоз ёки рақамли форматда бепул тақдим этилади. У ҳақиқийлигини исботлаш учун махсус QR-кодга эга бўлади.
Сертификат Европа иттифоқига аъзо барча давлатларда амал қилади ҳамда уни Исландия, Лихтенштейн, Норвегия ва Швейцария фуқаролари ҳам олиши мумкин. Сертификатни нафақат ЕИ фуқаролари, балки уларнинг оила аъзолари фуқаролигидан қатъи назар олиши керак бўлади. У, шунингдек, ЕИда яшовчи фуқаролиги йўқ одамларга ва сайёҳларга берилиши лозим бўлади.
“Рақамли яшил сертификат вақтинчалик чора. У ЖССТ коронавирус билан боғлиқ фавқулодда вазият якунланганини эълон қилиши билан тўхтатилади”, деб айтилган Еврокомиссия хабарида.
Мавзуга оид
18:39 / 03.11.2025
Европа иттифоқи Ўзбекистонда кинофестиваль ўтказади
20:22 / 17.09.2025
Евроиттифоқ шарқий чегараларда «дрон девори» барпо этилишини тезлаштирмоқда
20:25 / 20.06.2025
Европа давлатлари Эрон билан Исроилни тинчлантиришга ҳаракат қилади
09:20 / 02.03.2024