Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ миллионлаб муҳожирларга фуқаролик олиш имконини беради
АҚШда муҳожирларга фуқаролик ва ҳуқуқий мақом берувчи иккита иммиграция қонун лойиҳаси қабул қилинди. Бу қонунлар АҚШда яшовчи 4,4 млн муҳожирга доимий яшаш ҳуқуқини бериши мумкин.
АҚШ вакиллар палатаси “Америка орзуси ва ваъдалар ҳақида”ги ва “Фермер хўжаликларида иш кучининг модернизацияси ҳақида”ги қонун лойиҳаларини қабул қилди.
Биринчи қонун лойиҳаси АҚШ ҳудудига балоғатга етмаган ёшида кирган ва у ерда рўйхатдан ўтмаган ҳолда яшаётган 2,5 млн муҳожир - “орзумандлар”га фуқаролик учун йўл очади. Қонун уларга АҚШда депортация қилиниш таҳдидисиз 10 йил яшаш, ишлаш, армияда хизмат қилиш ва бир қатор талабларга мувофиқ келса, фуқаролик олиш имконини беради.
“Бу давлатда миллионлаб одамлар улар учун она уйи бўлмаган олис юртларга депортация қилиниши мумкинлиги хавотирида яшайди. Чунки уларнинг уйи Америка. “Орзумандлар” учун у уларнинг ёшлигиданоқ ўз уйи бўлган. Эндиликда ушбу уй уларга эркин нафас олиш учун чоралар кўради”, деб айтган вакиллар палатасидаги кўпчилик етакчиси Стени Хойер.
Ушбу қонун, шунингдек, уруш ёки табиий офатлардан қочиб, АҚШда қўним топган ва вақтинчалик ҳимоя мақоми билан яшаётган муҳожирлар учун грин-карта тақдим қилади. Миграция сиёсати институти маълумотларига кўра, бу чоралар умумий ҳисобда 4,4 млн муҳожирга АҚШда доимий яшаш ҳуқуқини бериши мумкин.
Конгрессменлар, шунингдек, иккинчи қонун лойиҳасини ҳам қабул қилишган. У қишлоқ хўжалигида ноқонуний ишловчиларга ҳуқуқий мақом беради. Ҳужжат бундай кишиларга улар жарима тўласалар грин-карта олиш ва қишлоқ хўжалигида яна 4-8 йил ишлаш имконини беради.
“Кўплаб бундай одамлар пандемия вақтида давлатимиз барқарор, тўқ ва соғлом қолиши учун олд сафларда ишладилар, бироқ ўзларининг иммиграциявий мақоми сабабли қўрқувда яшашга мажбурлар. Мен бу қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлайман ва вакиллар палатасига ушбу муҳим қонунни қабул қилгани учун миннатдорлик билдираман”, деб айтилган АҚШ президенти Жо Байден баёнотида.
Вакиллар палатасида кўпчиликни ташкил қилувчи демократлар аввал ҳам бундай қонунларни қабул қилган, бироқ улар собиқ президент Дональд Трамп сиёсатига мувофиқ ҳолда ўшанда республикачилар томонидан назорат қилинган сенатда қабул қилинмаган.
Энди ушбу икки қонун лойиҳаси АҚШнинг 2021 йилги фуқаролик ҳақидаги кенг кўламли қонунига киради. Ушбу қонунда АҚШ ҳудудига ноқонуний келган, бироқ у ерда яшаш вақтида қонун билан муаммоларга дуч келмаган муҳожирларга фуқаролик олишнинг янги йўллари баён этилади.
Мавзуга оид
09:02 / 20.06.2026
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026