Ўзбекистон | 10:33 / 19.03.2021
3859
2 дақиқада ўқилади

Наманган муҳандислик-технология институтида янги лаборатория биноси ташкил этилди

Шу йилнинг 18 март куни Наманган муҳандислик-технология институтида янги лаборатория биноси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда институт ахборот хизмати Kun.uz мухбирига маълум қилди.

Фото: Наманган муҳандислик-технология институти ахборот хизмати

Институтга "Жаҳон банки" лойиҳалари доирасида Хитой, AҚШ ва Европанинг ривожланган давлатларидан замонавий лаборатория жиҳозлари келтирилди.  

"Озиқ-овқат технологияси",  "Пояфзал ва тери маҳсулотлари технологияси", "Трикотаж-тикув технологияси",  "Метрология ва стандартлаштириш" ҳамда  "Матбаа ва қадоқлаш" бўйича замонавий лаборатория жиҳозлари фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимида институт ректори профессор Одилжон Маматкаримов,  Жанубий Кореядан ташриф буюрган Профессор Шин Ки Ҳюк ва узоқ йиллар давомида Наманган муҳандислик-технология институтида фаолият олиб бораётган фахрий профессор-ўқитувчилар иштирок этишди.

Aйни кунларда  Профессор Шин Ки Ҳюк институтда талабаларга таълим бермоқда.

“Қувонарлиси, бундай замонавий лаборатория биноларининг олий таълим даргоҳида бўлиши илмий фаолиятни осонлаштиради. Бу жой наманганлик талабаларнинг тадқиқотлар ўтказиб, кўплаб ютуқларни қўлга киритишига хизмат қилади, илимий фаолият билан шуғилланаётган ёш тадқиқотчилар эндиликда ўз ишларини давом эттириб, янги ихтироларни кашф қилишлари мумкин”, дейди Шин Ки Ҳюк.

Мавзуга оид