Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Толиблар вакили агар АҚШ ўз қўшинларини олиб чиқиб кетмайдиган бўлса, Доҳадаги келишув бекор бўлишини айтди
Пентагон Афғонистондан қўшинларнинг олиб чиқиб кетилишини хавфли деб ҳисобламоқда.
Агар Вашингтон Афғонистондан қўшинларини олиб чиқиб кетмайдиган бўлса, АҚШ ва "Толибон" ўртасидаги келишув бекор бўлади. Бу ҳақда "Толибон" ҳаракатининг Қатардаги офиси вакили Муҳаммад Наим Вардак маълум қилди.
"Биз Доҳадаги келишув амалга ошишини талаб қиламиз. Агар у амалга ошмаса, яна маълум муаммоларга дуч келамиз, бу Доҳадаги келишув бекор бўлишига олиб келади", - деди у.
2020 йил 29 февралда президент Доналд Трамп бошчилигидаги аввалги АҚШ ҳукумати ва "Толибон" ҳаракати Доҳада тинчлик келишуви имзолаганди. Келишувга кўра, АҚШ, унинг иттифоқчилари ва коалиция 14 ой ичида Афғонистондан барча қўшинларини олиб чиқиб кетиш мажбуриятини олганди. Толиблар эса ўз навбатида Афғонистон ҳудудидан АҚШ ва унинг иттифоқчилари хавфсизлигига таҳдид соладиган ҳаракатлар учун фойдаланмасликка кафолат берганди.
Аммо Пентагон Афғонистондан қўшинларнинг олиб чиқиб кетилишини хавфли деб ҳисобламоқда.
Мавзуга оид
09:02 / 20.06.2026
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026