Жаҳон | 22:14 / 20.03.2021
24750
1 дақиқада ўқилади

Қора денгизга бир сутка ичида АҚШнинг иккинчи ҳарбий кемаси кириб келди

Жума куни камида 26та Tomahawk қанотли ракеталари билан жиҳозланган Monterey крейсери Қора денгизга кириб келганди.

Фото: Twitter / @Yoruklsik

Американинг Thomas Hudner эсминеци Қора денгиз акваториясига кириб келди.

У учиш масофаси 1,6 минг километргача бўлган 56тагача Tomahawk ракеталарини ташишга қодир.

Аввалроқ 6-оператив флот кема "денгизда хавфсизликни таъминлаш бўйича операция ўтказиш учун" Қора денгизга йўл олганини хабар қилганди.

Бу АҚШнинг охирги 24 соат ичида Қора денгизга кириб келган иккинчи жанговар кемасидир. Жума куни камида 26та Tomahawk қанотли ракеталари билан жиҳозланган Monterey крейсери Қора денгизга кириб келганди.

Monterey крейсери ва Thomas Hudner эсминеци АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Dwight Eisenhower атом ташувчиси бошчилик қиладиган зарба берувчи гуруҳи таркибига киради.

Мавзуга оид