Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испания разведкаси Россияни киберҳужум уюштиришда гумон қилмоқда
Аввалроқ Microsoft раҳбари Россияни АҚШ тарихидаги энг хавфли киберҳужумда айблаганди.
Испания разведкаси мамлакат бандлик хизматига (SEPE) қилинган ҳакерлик ҳужуми ортида Россия турганини гумон қилмоқда. Бу ҳақда El Confidencial газетаси хабар берди.
9 март куни SEPE серверлари киберҳужумга учраганди. Нашрнинг ёзишича, бундай ҳужумдан мақсад, "давлат муассасаси шаънини тўкиш" ва "аҳоли норозилигини уйғотиш"дир.
Шу билан бирга, газета Россиянинг ушбу ҳужумга алоқадорлигини исботловчи далил келтирмаган.
Аввалроқ Microsoft раҳбари Россияни АҚШ тарихидаги энг хавфли киберҳужумда айблаганди.
"Биз Россия разведкасига олиб борувчи далилларни аниқладик ва бошқа жойга олиб борадиган далил топмадик", - деганди Microsoft президенти Брэд Смит.
Унинг сўзларига кўра, киберҳужум бошланган SolarWinds компанияси тизимларига киришга имкон берган кодни яратиш учун мингдан ортиқ юқори малакали дастурчи иш олиб бориши керак. Бу эса мазкур ҳужумда давлат тузилмалари иштирок этганлигини кўрсатади.
Мавзуга оид
15:15 / 16.06.2026
Африкача мастер-класс: Кабо-Вердедан нималарни ўрганиш керак?
20:05 / 10.06.2026
Кўринмас фронт: Исроил ва Эроннинг кибер уруши
09:01 / 25.05.2026
Испанияда уй-жой инқирози: ижарачилар кўчаларга чиқди
00:04 / 20.05.2026