Олтиариқда учта тиббиёт муассасаси фойдаланишга топширилди
Олтиариқ туманида Наврўз байрами арафасида кўп тармоқли болалар поликлиникаси ҳамда иккита оилавий поликлиника очилди. Улар замонавий тиббий анжомлар билан жиҳозланган.
Олтиариқ туман ҳокимлиги ахборот хизматининг Kun.uz'га хабар беришича, Наврўз байрами арафасида Олтиариқ туманида учта тиббиёт муассасалари фойдаланишга топширилган.
Туман кўп тармоқли болалар поликлиникаси, 37 ва 38-қишлоқ оилавий поликлиникаларининг қурилиш-таъмирлаш ишларига вилоят маҳаллий бюджетидан қарийб 10 миллиард сўм маблағ ажратилган. Тиббиёт муассасалари замонавий-тиббий асбоб-ускуналар, лаборатория жиҳозлари билан таъминланган.
Тиббиёт марказларининг очилиш маросимида Олтиариқ тумани ҳокими Холмирза Ниёзов, сектор раҳбарлари, фаоллар ва тиббиёт ходимлари иштирок этгaн.
Мавзуга оид
13:23 / 18.12.2024
Олтиариқда бир уйда икки аёл билан эр-хотин бўлиб яшаган эркак озодликдан маҳрум қилинди
17:36 / 16.12.2024
Қишга сақланган узумлар
14:42 / 28.09.2024
Фарғонада эркак қариндош аёлни дўппослади
09:28 / 03.09.2024