Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Электр, газ ва сувдан ноқонуний фойдаланишга оид маъмурий ишларни профилактика инспекторлари кўриб чиқиши мумкин
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси йиғилишида электр, иссиқлик энергияси, газ ва сувдан ноқонуний фойдаланганишга оид маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўллаш ваколатини ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика катта инспекторлари ва инспекторларига ўтказишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди.
Амалдаги қонунчиликка кўра:
- умумий фойдаланишдаги иссиқлик тармоқлари ва иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш асбобларига оид ҳуқуқбузарликларни жиноят ишлари бўйича судлар;
- умумий фойдаланишдаги электр ва газ тармоқлари ҳамда электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш асбобларига оид ҳуқуқбузарликларни МИБ органлари кўриб чиқиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, юқоридаги ўзгартишни қонунчиликка киритиш вазифаси Президентнинг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ–6118-сонли Фармонида белгиланиб, бундан икки ой аввал ушбу ўзгартишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинганди.
Мавзуга оид
10:22 / 06.01.2026
Тошкент аэропорти электр таъминотида қисқа муддатли узилиш кузатилди
22:59 / 20.12.2025
Қиш энерготизимни синамоқда. Бугун қаерларда свет ўчди?
20:41 / 15.12.2025
Тожикистон Ўзбекистондан электр энергия олишни бошлади
14:45 / 05.12.2025