2026 йил январ-март ойларида ишлаб чиқарилган электр энергияси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7 фоизга кўп бўлди, дея хабар берди Энергетика вазирлиги.

Ҳусобот даврида республикада жами 23 млрд 317 млн кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 млрд 471 млн кВт⋅соатга юқори кўрсаткич.

Ушбу даврда истеъмолчиларига 20 млрд 163 млн кВт⋅соат электр энергияси етказиб берилди. Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг шу давридагига нисбатан 262 млн кВт⋅соатга ёки 1 фоизга кўп.

«Мурожаатлар билан ишлаш бўйича вазирлик штаби тузилиб, тизимли ишлар йўлга қўйилди», дейилади Энергетика вазирлиги хабарида.