Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда спорт мусобақаси вақтида 1,5 минг одам бўлган трибуна қулаб тушди
Фото: скриншот
Ҳиндистоннинг Суряпет шаҳрида мамлакатда оммалашган Кабадди спорт тури бўйича ёшлар ўртасида миллий чемпионат ўтаётган объектдаги трибуналардан бири қулаб тушди. Воқеа оқибатида 100га яқин киши жабрланган.
Полицияда таъкидланишича, ҳалок бўлганлар ҳақида хабар олинмаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, трибунада белгилангандан анча кўпроқ одам - 1,5 минг киши бўлган. Барча жабрланганлар яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган.
Таъкидланишича, спорт тадбири 25 мартгача давом этади. У учун ёғоч ва бошқа материаллардан учта трибуна қурилган бўлган. Тахмин қилинишича, воқеага трибуна конструкциясининг мўртлиги сабаб бўлган. Бироқ воқеанинг аниқ сабаби тергов якунлангандан кейин маълум қилинади.
Мавзуга оид
16:19 / 21.02.2026
Қорин атрофида тўпланадиган ёғлар: нега баъзан диета ҳам, спорт ҳам ёрдам бермайди?
13:09 / 09.02.2026
Ҳиндистон заводлари АҚШ билан келишув учун Россия нефтидан воз кечмоқда
21:26 / 07.02.2026
Энг кўп гуруч истеъмол қиладиган мамлакатлар маълум қилинди
12:27 / 06.02.2026