Иқтисодиёт | 17:31 / 23.03.2021
11909
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна пастлади

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашув курслари 24 март кунидан кучга киради.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 9,72 сўмга пастлаб, 10 496,20 сўмни ташкил қилди.

Евро 12,61 сўмга пастлаб, 12 482,08 сўм бўлди.

Рубль курси эса 3,98 сўмга тушган ва 1 рубль 137,79 сўмни ташкил этган.

Ўтган ҳафта охирида Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига учинчи кун пастлаб, 10 505,92 сўмни ташкил қилганди. Мамлакатда долларнинг расмий курси етти кунлик кўтарилишдан сўнг қаторасига тўртинчи кун пастлашда давом этмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид