Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янгиҳаёт туманида “Кунлик ишчилар маркази” иш бошлади
Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани Тошкент ҳалқа автомобиль йўли кўчасида “Кунлик ишчилар маркази” ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда туман матбуот хизмати хабар берди.
Ишсиз фуқаролар учун кунлик ва доимий иш топиш учун кўмак берувчи ушбу марказ замонавий талабларнинг барчасига жавоб беради. Хусусан марказда рўйхатга олиш хонаси, 150 ўринли дам олиш хонаси, шунингдек, 32 ўринли ошхона, 16 ўринли шахмат-шашка ўйинлари, китоб ва газета-журнал мутолаа қилиш учун хоналар ажратилган.
Қайд этилишича, ишчилардан ушбу марказдан фойдаланишлари учун ҳеч қандай маблағ талаб этилмайди.
Шунингдек, фуқаролар шу ернинг ўзида вақтинчалик иш қуролларини ҳам шартнома асосида ижарага олишлари мумкин.



Мавзуга оид
14:13 / 16.04.2026
Янгиҳаётдаги боғчада тарбиячи болаларни ҳожатхонага қамагани айтилмоқда
08:31 / 15.01.2026
Тошкентда кучли дорилар ноқонуний муомаласига оид ҳолатлар аниқланди
10:00 / 18.10.2025
Тошкентда талаба қаровсиз қолган ёш болани қутқариб қолди
07:53 / 29.09.2025