Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда шубҳа остига олинган фуқаро М.А. кўздан кечирилганда, 4 000 дона кучли таъсир қилувчи восита борлиги аниқланиб, мазкур маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Шунингдек, Департаментнинг Янгиҳаёт тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам судланган фуқаро М.А. таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган 11 дона “Тропикамид” ва “Прегабалин” номли дори воситаларини фуқаро М.И.га 2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.









