Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2021 йилда бюджет даромадларининг қарийб ярми 20 та йирик солиқ тўловчи ҳиссасига тўғри келиши кутилмоқда
2021 йилда Ўзбекистон бюджетига тушадиган солиқларнинг қарийб 46,2 фоизи 20 та йирик солиқ тўловчи компания ҳиссасига тўғри келиши прогноз қилинмоқда. Бу – Молия вазирлиги тақдим этган «Фуқаролар учун бюджет» нашрида акс этган.
2021 йилда бюджет тушумларининг қарийб 20 фоизи «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК тўлайдиган солиқлар ҳиссасига тўғри келиши кутилмоқда.
Шунингдек, давлат бюджети даромадларининг йирик қисми «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ (6,4 фоиз), «Ўзбекнефтгаз» АЖ (5,1 фоиз), «Ўзтрансгаз» (3,3 фоиз), «Лукойл» МЧЖ (3,1 фоиз), «Ўзбат» АЖ (1,7 фоиз), «Ўзавто Моторс» АЖ (1,5 фоиз), «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ (1,3 фоиз) ва яна 12 та компаниядан йиғилган солиқлар ҳисобига шаклланиши тахмин қилинмоқда.

Молия вазирлиги 2021 йилги давлат бюджети даромадлари 147,2 триллион сўм бўлишини кутмоқда. Прогнозга кўра, йил давомида билвосита солиқлар 62,5 триллион сўмни ташкил этади. Жумладан, ҚҚС бўйича тушумлар 47 триллион сўм миқдорида бўлиши тахмин қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда бу кўрсаткич132,9 триллион сўмни (ЯИМга нисбатан 22,5 фоиз) ташкил этиб, 2018 йилга нисбатан 68 фоизга, 2019 йилга нисбатан 18,5 фоизга ошган эди.
Аввалроқ, 2020 йилда Ўзбекистонда энг кўп солиқ тўлаган корхоналар ўнлиги маълум қилинганди. Улардан тушган солиқлар миқдори 2021 йилдаги жами солиқ тушумларининг 63,3 фоизини ташкил этган.
Мавзуга оид
17:46 / 17.02.2025
Давлатга қарашли бир қатор йирик компаниялар январда солиқ тўлашни қисқартирди
12:11 / 08.01.2025
2024 йилда солиқ тушумлари қарийб 200 трлн сўмга етди
13:45 / 07.01.2025
Амалдорларга хизмат автомобиллари, мебел ва офис жиҳозлари харидини камайтириш буюрилди
00:04 / 17.12.2022