Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жорий йилда Наманганда 669 та қишлоқ ва 78 та маҳалла обод қилинади
Бу ҳақида 22 март куни халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг йигирма иккинчи сессиясида маълум қилинди.
Сессияда вилоят кенгаши раиси Шавкат Абдураззоқов бошчилигида 2021 йилда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари асосида амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинди.

Қайд этилдики, 2021 йилда вилоятнинг шаҳар ва туманларида 669 та қишлоқ ва 78 та маҳалланинг архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларини ободонлаштириш бўйича жами 2 трлн. 333,8 млрд. сўмлик ишлар бажарилади.
Жумладан, «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида 22 та қишлоқ ва 4 та маҳалла танлаб олинди. Бундан ташқари, ҳудудларни баҳолаш натижаларига кўра, барча туман ва шаҳарлар бўйича 10 та оғир қишлоқ (маҳалла) аниқланди.

Унга кўра:
- 486 та қишлоқ ва маҳаллада жами 954,3 км. ички йўллар таъмирланади. Натижада, вилоятдаги 15 фоиз ички йўлларнинг аҳволи яхшиланади;
- ичимлик суви таъминотини ва оқава сув тармоқларини яхшилаш бўйича 97 та қишлоқ ва маҳаллада жами 830,9 км. тармоқ ҳамда 79 та иншоот қурилиб, реконструкция қилинади. Бу билан 248 600 нафар аҳоли (55 200 та оила)нинг ичимлик суви таъминоти яхшиланишига эришилади. Шунингдек, йил якунига қадар марказлашган ичимлик суви етказиб бериш қийин бўлган ҳудудларда ижтимоий буюртма ва хусусий шериклик лойиҳалари ишга туширилади;
- 108 та қишлоқ ва маҳаллада жами 223,6 км. ирригация тармоғи ҳамда 14 та суғориш қудуғида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади. 4 минг 500 гектар майдонни суғоришдаги муаммолар ечим топади;
- электр таъминотини яхшилаш бўйича жами 1126,4 км. электр тармоғи тортилади ва алмаштирилади, 300 та трансформатор ўрнатилади ва алмаштирилади, 32 000 та таянч устунининг ҳолати яхшиланиб, 386 та қишлоқ ва маҳалладаги 235 минг кишилик аҳолига электр энергияси барқарор етказиб бериш имкониятлари яратилади.
Газ таъминоти тизимида жами 18,4 км. газ тармоғи ҳамда 74 та газ тақсимлаш пунктини таъмирлаш, аҳолига 645 та газ баллони етказиб бериш орқали 77 та қишлоқ ва маҳалла аҳолисининг (115 400 нафар) газ таъминотини яхшилаш кўзда тутилган.
Мавзуга оид
20:20 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган халқаро гуллар фестивалининг меҳмони бўлди
17:48 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятини ривожлантириш бўйича муҳим топшириқлар берди
14:38 / 23.06.2026
Наманганда сунъий интеллект соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди
13:53 / 23.06.2026