Ўзбекистон | 15:22 / 24.03.2021
2410
2 дақиқада ўқилади

Наманганда айрим маҳбуслар муддатидан олдин жазодан шартли озод қилинди

Фото: KUN.UZ

Наманган вилоят судлари томонидан турли хил сабаблар билан тўғри йўлдан адашган, жиноий қилмишларга қўл урган бўлса-да, хатосини тушуниб, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган маҳбусларга енгиллик берилмоқда. 

Наманган вилоят жиноят судлари томонидан Жиноят кодексининг 73-моддалари талаблари асосида жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш юзасидан Ички ишлар органлари Пробация гуруҳлари томонидан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилди.

Шу йилнинг 23 март куни Чуст туман ИИО пробация гуруҳи тақдимномасига асосан жиноят ишлари бўйича Чуст туман судида 9 нафар маҳкум муддатидан олдин шартли озод қилинди, бир нафари эса ўзига тўғри хулоса қилмаганлиги учун жазо муддати узайтирилди.

Шу куни Косонсой туман ИИО пробация гуруҳи тақдимномасига кўра жиноят ишлари бўйича Косонсой туман судида 3 нафар фуқаро муддатидан олдин шартли озод килинди, бир нафари жазодан ўзига тўғри хулоса қилмаганлиги учун 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.

Мавзуга оид