Ўзбекистон маҳсулотлари учун 20та давлатда савдо уйлари очилади — Мухтор Умаров
20та давлатда Ўзбекистон маҳсулотлари учун савдо уйлари очиш режалаштирилган. Дастлабки савдо уйлари Европа, Aфрика ва МДҲ давлатлари бозорларига йўл очувчи 5та давлатда ташкил этилади.
Бунда, савдо уйи деганда кенг миқёсда савдо операцияларини олиб борадиган кўп тармоқли савдо компаниялари назарда тутилади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Иқтисодиёт ассамблеяси раиси Мухтор Умаровга асосланиб, Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Умаровнинг айтишича, савдо уйларини ташкил этиш икки босқичда амалга оширилади: биринчи босқичда 20та давлатда ваколатхоналар очилган бўлса, иккинчи босқичда ушбу давлатларда савдо уйлари очилади.
«Ўзбекистон Евросиёнинг ўртасида жойлашган мамлакат бўлгани учун унда савдо коридорларига ҳаб вазифасини бажариш учун катта имкониятлар мавжуд. Германиянинг «Luno group» компанияси билан шартнома имзолаш арафасидамиз. Улар Ҳамбург портида Ўзбекистон маҳсулотлари учун савдо (бизнес) уйини очиб беради, Ўзбекистонда эса Европа ва Германия маҳсулотлари учун бизнес уйини очиш режалаштирилган», – дейди ассамблея раиси.
Мухтор Умаровга кўра, савдо уйларини ташкил этиш логистика харажатларини пасайтириши мумкин, чунки юклар катта оқимда ҳаракатлана бошлайди.
«Германияда савдо уйини ташкил этиш Европага очаётган коридоримиз бўлса, иккинчиси – Россия Федерацияси. «Aстрахан» портида (эркин савдо зонасида) Ўзбекистон маҳсулотлари катта ҳажмда эркин савдо марказига боради ва у ердан Россия ва МДҲ давлатларига маҳсулотларимизни тарқатишимиз мумкин. Бу орқали йўл харажатларини пасайтиришга эришамиз.
Шунингдек, Туркия маҳсулотлари учун Ўзбекистонда, Ўзбекистон маҳсулотлари учун Истанбул шаҳрида савдо уйи очилади. Маҳсулотларимиз Туркия ва унинг қўшни давлатларига, шунингдек, Aфрикага тарқатилади», – деди у.
Мухтор Умаровга кўра, 2020 йилдан савдо уйларини молиялаштиришда давлат томонидан 50 фоизгача субсидия бериш механизми ишга тушди. Нафақат савдо уйини ташкил этиш, балки у ердаги реклама, йўл харажатлари 50 фоизгача субсидияланади.
«Иқтисодиёт ассамблеяси тадбиркорларга ушбу субсидияларни олишда ёрдам беради. Тўғри, савдо уйларининг харажатлари бизга оғирлик қиляпти. Ҳозирча Нью-Йоркнинг Бруклин қисмида савдо уйимизни очганмиз. Aфғонистоннинг Мозори-Шариф ва Қобул ҳамда Украинанинг Киев шаҳрида ҳам савдо уйи очилмоқда», – деди яқинда ассамблея раиси Kun.uz билан суҳбатда.
Ўзбекистон Иқтисодиёт ассамблеяси 2021 йил 10 феврал куни ташкил этилган бўлиб, у 12та маҳаллий илғор ассоциация ва миллий марказларни бирлаштирган. Aссамблея нодавлат бизнес сектори вакилларининг манфаатларини ҳимоя қилишни мақсад қилган.
Aввалроқ Иқтисодиёт ассамблеяси ва экспортчилар уюшмаси раиси Мухтор Умаров «совет» давридан қолган экспорт режаси, махсус банк хизматларининг йўқлиги, экспорт қилувчиларга жарималар қўллаш амалиёти борлиги каби муаммолар экспортчи тадбиркорларни қийнаб келаётганини таъкидлаганди.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Нукус, Бухоро, Фарғона ва Наманганда техника университети очилади
Ўзбекистон | 18:12
-
Қирғизистонда тирбандликларга барҳам бериш учун пойтахтни кўчириш таклиф қилинди
Жаҳон | 18:09
-
Трамп президентликка киришган куниёқ бир неча судга берилди
Жаҳон | 18:05
-
Politico: ЕИ ва Британия АҚШ билан савдо урушига тайёрланмоқда
Жаҳон | 17:59
Мавзуга оид
17:01 / 19.09.2022
Мухтор Умаров: “Феодализм даврини қўмсаётган, фермерларни қул қилишни хуш кўрадиган раҳбарларни биламиз”
17:38 / 03.12.2021
“Тадбиркорларга ҳам валюта айирбошлаш ҳуқуқини бериш вақти аллақачон келган” — Мухтор Умаров
18:24 / 30.10.2021
“Туркия ёки БАА охирги 30 йилда эришган ривожланишга 10 йилда эришмоқчимиз” — Мухтор Умаров
17:45 / 04.10.2021