Ўзбекистонда Қозоғистоннинг UStudy тест тизими жорий этилиши мумкин
Халқ таълими вазирлигида Қозоғистоннинг UStudy тест маркази вакиллари билан шаффоф тест тизимини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
25 март куни Халқ таълими вазирлигида Қозоғистон Республикасининг UStudy тест маркази вакиллари билан тест синовлари ўтказилиши ошкоралигини таъминлаш ва Ўзбекистонда таълим сифатини ошириш бўйича учрашув бўлиб ўтди.
«Учрашувда ҳар икки томон икки мамлакатнинг таълим тизими архитектураси, соҳада эришилган ютуқлар ва мавжуд муаммолар тўғрисида ўзаро фикр алмашди.
Шунингдек, қозоғистонлик делегация вакиллари томонидан UStudy тест марказининг фаолияти, улар томонидан жорий қилинган инновацион қурилмалар ва уларнинг имкониятларига бағишланган тақдимотлар намойиш этилди. Тақдимот якунида намойиш қилинган маълумотлар асосида музокаралар олиб борилди.
Қўшни давлат вакиллари томонидан Ўзбекистонда таълим соҳасини янада ривожлантириш, инновацион ва замонавий ахборот технологияларини кенг татбиқ этиш мақсадида мамлакатда UStudy тест марказларини жорий этиш бўйича ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди», — дейилади вазирлик маълумотида.
Маълумот учун, UStudy тест маркази 2013 йилда ташкил этилган. UStudy халқаро стандартларга ва хавфсизлик талабларига жавоб берувчи компьютер тест синовларини ўтказиш учун инфратузилмага эга замонавий тест маркази ҳисобланади. Мамлакат бўйлаб марказнинг 56та ҳудудий ваколатхонаси жойлашган. Марказ инфратузилмасига 15,5 млн АҚШ долларидан кўп маблағ сарфланган.
Мавзуга оид
11:05 / 07.12.2022
“Халқ таълимида бугунги қилинаётган ишларнинг натижасини 5-10 йилдан кейин кўрамиз” — Бахтиёр Саидов
10:13 / 07.12.2022
Халқ таълими вазири – қачон охирги марта автобусда юргани, 5 соат ухлаши ва тизимдаги қариндош-уруғчилик ҳақида
20:37 / 22.11.2022
ХТВ ва ССВ тизимларида бюджетнинг 77 млрд сўми ноқонуний ишлатилди
14:45 / 10.11.2022