Тошкент ИИББ Амир Темур хиёбонида рўй берган жанжал юзасидан расмий маълумот берди
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Амир Темур хиёбони олдида рўй берган жанжал юзасидан расмий хабар берди. Маълум қилинишича, жанжал диний мазмундаги низо бўлмаган.
«Бугун, 28 март куни тахминан соат 15:00-15:15ларда Юнусобод туманидаги Амир Темур хиёбони олдида 3-4 нафар фуқаролар Т.С. исмли йигит ва Б.Р. исмли қизни ЛГБТ фаоллари деб гумонлаб, уларни уришга ҳаракат қилган. Ушбу фуқароларга 20-25 нафар бошқа шахслар қўшилиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, безорилик ҳаракатларини содир этишган.
Воқеа жойида хизмат қилаётган Тошкент шаҳар ИИББ ва Миллий гвардия ходимларининг аралашуви билан Т.С. ва Б.Р. ҳимоя қилиниб, уларга тан жароҳати етказилишига йўл қўйилмади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг ҳамкорликдаги чора-тадбирлари натижасида низонинг оммалашиб кетишининг, шунингдек, бошқа оғирроқ оқибатларнинг олди олинди ҳамда ҳеч кимга шикаст етмади», дейилади хабарда.
Жанжални бошлаган ва фаол иштирокчиси бўлган фуқароларнинг 12 нафари ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми («Безорилик») аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Аниқланишича, мазкур жанжалда диний мазмундаги низо бўлмаган.
Бундан аввалроқ ижтимоий тармоқларда Амир Темур хиёбони олдида ЛГБТ фаолларига тўсқинлик қилиш учун бир гуруҳ фаоллар тўплангани ҳақида видеолар тарқалганди.
Мавзуга оид
18:07 / 24.11.2024
ИИВ тузилмасида Дониёр Тошхўжаев ва яна икки мансабдор лавозимидан озод этилди
21:43 / 21.11.2024
Тошкентда подъездда қолдирилган велосипед ва коляскалар ППХ томонидан олиб кетилмоқда
11:36 / 04.11.2024
Тошкент шаҳар ИИББ ходимларига 8 та BYD ва 15 та Damas берилди
17:40 / 23.09.2024