Спорт | 20:58 / 30.03.2021
5979
1 дақиқада ўқилади

2026 йилги қишки Олимпиада тимсоли тақдим этилди

Халқаро Олимпия қўмитаси Италиянинг Милан ва Кортина-д'Ампеццо шаҳарларида ўтадиган 2026 йилги қишки Олимпиада тимсолини тақдим этди. ХОҚда таъкидланишича, Олимпиада тимсоли илк бор умумхалқ овоз бериш йўли билан танланди.  

Танловнинг финал босқичига Dado ва Futura эмблемалари чиққан. Олимпиада тимсоллари бўйича овоз бериш 6 март куни бошланган ва онлайн шаклда ўтган. Унда 871 минг киши иштирок этган. Улардан 74 фоизи ўз овозини Futura’га берган.

2026 йилги Олимпиада тимсоли кулранг 26 сони кўринишида бўлиб, у анъанавий тарзда Олимпия ҳалқалари устида жойлашган.

 ХОҚнинг 2026 йилги Олимпиада бўйича мувофиқлаштирувчи комиссияси раиси Сари Эссайянинг таъкидлашича, логотип “спорт, бирдамлик ва барқарор ривожланиш мавзуларини бирлаштириб, қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг асосий қадриятларини акс эттиради”.

 2026 йилги Олимпиада 2026 йилнинг 6-26 феврал кунлари бўлиб ўтиши белгиланган.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид