Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 07:54 / 30.03.2021
2903
1 дақиқада ўқилади
Аэропортлар давлат-хусусий шериклик асосида реконструкция қилинади
“Республика аэропортларини бошқариш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, республика аэропортлари давлат-хусусий шериклик асосида реконструкция, модернизация, эксплуатация қилинади.
Бунда тегишли ишларни бажариш учун уч йилга қуйидаги имтиёзлар берилади:
- хусусий шериклар олиб кириладиган транспортлар, йўл-қурилиш техникаси, машиналар, механизмлар, ускуналар, хомашё, материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, узеллар, технологик ва лойиҳа ҳужжатлари, дастурий таъминот, жиҳозлар божхона божидан;
- транспортлар ва махсус техника учун утилизация йиғимидан озод қилинади;
- хусусий шериклар ва аэропортлар фойда солиғини, шу жумладан дивиденд тўлашда ушлаб қолинадиган фойда солиғини белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида тўлайди;
- аэропортлар учун мол-мулк солиғининг белгиланган ставкаси 50 фоизга камайтирилади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш