Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бугун Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
Фото: KUN.UZ
Бугун кундуз куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийсида беқарор об-ҳаво сақланиб қолади, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8-13 даража илиқ атрофида бўлади.
Пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 9-11 даража илиқни ташкил этади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг 1600 метрдан юқори бўлган ҳудудларида қор кўчиш хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2 даража совуқ - 3 даража илиқ бўлади.
Мавзуга оид
11:59 / 02.02.2026
🔴 LIVE: Илиқ баҳорий ҳафта
21:41 / 29.01.2026
Феврал ойи январга нисбатан илиқроқ бўлиши кутилмоқда – Гидрометеорология хизмати
10:49 / 23.01.2026
Фарғона водийсидаги кучли қор сабаб бир нечта рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилди
09:18 / 23.01.2026