Жаҳон | 21:25 / 31.03.2021
4760
1 дақиқада ўқилади

“Оскар” тақдимоти биринчи марта бир нечта давлатда ўтказилиши мумкин

“Оскар” киномукофоти топширилиш маросими биринчи марта нафақат АҚШда, балки Европа давлатларида ўтказилиши мумкин. Жорий йилдаги “Оскар” тақдимотини пандемия сабабли Лос-Анжелесдан ташқари, Париж ва Лондонда ўтказиш режалаштирилмоқда.

Фото: twitter.com/nikitamartovsky

Нollywood Reporter нашрининг хабар беришича, 93-тақдимот ташкилотчилари баъзи номзодлар пандемия сабабли АҚШга келишлари даргумонлигини айтишгандан кейин шундай қарорга келган.

Тақдимотни 25 апрелда ўтказиш режалаштирилган, бироқ унинг Париж ва Лондондаги қисми ўтказиладиган жойлар ҳали номаълум.  

Шу билан бирга, тақдимот продюсерлари “Оскар” иштирокчиларидан Лос-Анжелесга келишни сўрашмоқда.

АҚШга келадиган иштирокчилар 10 кунлик карантиндан ўтишлари керак бўлади. Бу билан боғлиқ барча харажатларни тақдимот ҳамкорлари ўз зиммасига олишга тайёр.

Таъкидлаш жоиз, тақдимотнинг АҚШдаги асосий қисмини ҳам иккита жойда - Лос-Анжелесдаги “Юнион Стейшн” вокзалида ва Ҳолливуддаги “Долби” театрида ўтказиш режалаштирилган.

Шунингдек, жорий йилда биринчи марта “Оскар” тақдимотида катта экранларга чиқарилмай, стриминг сервислар орқали намойиш қилинган фильмларга иштирок этишга рухсат берилган.

Мавзуга оид