23:45 / 01.04.2021
5433

Мянмалик ҳарбийлар провайдерлардан интернетни ўчиришни талаб қилишди

Фото: Reuters

Мянмалик ҳарбийлар интернет-провайдерлардан мамлакатда кенг полосали симсиз алоқани ўчиришни талаб қилишди. Бу ҳақда Мянма телекоммуникация операторларига таяниб Reuters ахборот агентлиги хабар берди.

Ҳарбийларнинг провайдерларга йўллаган мактубида улардан қонунга мувофиқ ушбу кўрсатмани бажариш талаб қилинган. Бироқ бу талабнинг аниқ сабаби тушунтирилмаган.

Мянмалик ҳарбийлар 1 февралда мамлакат раҳбариятини ҳокимиятдан четлатиб, республикада бир йилга фавқулодда ҳолат киритилишини эълон қилишганди. Армия вакиллари буни мамлакатда 2020 йил ноябрда ўтган сайловларда катта кўламли сохталаштиришларга йўл қўйилгани билан тушунтиришган. Мамлакат аҳолиси шундан бери ҳарбийларга қарши намойишлар уюштирмоқда. Бу норозилик намойишлари хавфсизлик кучлари томонидан кескин тарзда бостирилмоқда.

Мавзу
Мянмада ҳарбийлар исёни
1 феврал куни Мянмада ҳарбийлар мамлакатнинг амалдаги раҳбари Аунг Сан Суу Кйини ҳибсга олиб, ҳокимият армия бош қўмондони Мин Ауинг Ҳлаингга ўтганини, бир йил давомида фавқулодда ҳолат режими амалда бўлишини эълон қилишди.
Барчаси
Top