Жаҳон | 18:10 / 02.04.2021
21138
6 дақиқада ўқилади

Саҳрода миллиардлаб туп дарахтлар: Саудия Арабистони кенг миқёсда «яшил» дастурларни бошламоқда

Саудия Арабистони ҳукумати кейинги йилларда 10 миллиард туп дарахт экишни режалаштирган. Бу ишлар атмосферада углерод гази чиқиндилари кўпайишига ва ер ресурслари дегредациясига қарши курашни мақсад қилган кампания доирасида амалга оширилади.

Фото: depositphotos.com

Саудия Арабистони подшоҳлигининг экологияни ҳимоя қилиш, иқлим ўзгаришига қарши кураш ҳамда минтақа иқтисодига хавф солувчи омиллар бўлмиш об–ҳаво ҳарорати кўтарилиши, ёмғирлар ёғиши камайиши, чанг–тўзон тўлқинлари кўтарилиши ва чўлланиш даражаси ошиши каби минтақадаги экологик хавф–хатарларга қарши туриш борасидаги истаги кўрсатилади.   

1 апрель куни Саудия Арабистонининг «Яшил Саудия Арабистони»  ва «Яшил Яқин Шарқ» бўйича икки ташаббуси эълон қилинди. Улар подшоҳлик ва минтақанинг ер ва табиатни ҳимоя қилиш, бу борада аниқ «йўл харитаси» ишлаб чиқиш бўйича қарашларини акс эттиради ва иқлим ўзгаришига қарши кураш борасида халқаро  саъй–ҳаракатларга ҳисса қўшади.

Ташаббуснинг бугун эълон қилиниши саъй–ҳаракатларни бирлаштириш ва минтақа давлатлари билан жорий йилнинг тўртинчи чорагига ташаббусларнинг батафсил режалари ва уларни амалга ошириш механизмлари билан киришга қаратилган. Бу билан минтақадаги умумий саломатлик мустаҳкамланади, фуқаролар ва муваққат яшовчилар ҳаёт даражаси кўтарилади.

Саудия Арабистонининг «Яшил Саудия Арабистони» ташаббуси

Ташаббус Саудия Арабистони подшоҳлигининг муҳим миллий ташаббуси бўлиб, ҳаёт даражасини кўтариш ва келгуси авлодларни ҳимоя қилишга қаратилган. Унинг мақсадлари ўсимлик дунёсини кўпайтириш, углерод чиқиндилари миқдорини камайтириш, ифлосланиш ва ер ҳолатининг ёмонлашувига қарши кураш, денгиздаги ҳаётни сақлаб қолишни қамраб олади.

Ташаббус бир қатор муҳим ишларни гавдалантириб,  уларнинг асосийлари қуйидагилардан иборат:

  • Саудия Арабистони подшоҳлиги ҳудудида 10 млрд туп дарахт ўтқазиш.
  • углерод чиқиндилари миқдорини 4 фоиздан кўпроқ нисбатда камайтириш.
  • подшоҳликда энергетика ишлаб чиқаришида тоза энергия манбалари ҳиссасини ҳозирги 0,3 фоиздан 2030 йилга бориб, 50 фоизга етказишга қаратилган қайта тикланувчи энергия лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

«Яшил Яқин Шарқ» ташаббуси

Бу минтақавий ташаббус бўлиб, саъй–ҳаракатларни халқаро ва минтақавий даражаларда воқеалар ривожланишига мувофиқлаштиришга қаратилган. Ташаббусни подшоҳлик минтақанинг «йўл харитаси» сифатида илгари суриб, иқлим ўзгаришига қарши туриш мақсадларини қуйидагилар орқали амалга оширишга ҳисса қўшишни кўзда тутади: 

  • Минтақада гидрокарбонатлар технологиялари қудратини мустаҳкамлаш;
  • Дунёда қайтадан кўкаламзорлаштириш режасини ишга тушириш ва унинг доирасида Яқин Шарқ минтақасида 50 млрд туп дарахт ўтқазиш. Натижада дунё бўйича ўтқазилиши  режалаштириладиган 1 трлн туп дарахтнинг 5 фоизи ўтқазилиши таъминланади ва углерод чиқиндилари миқдори ўртача 2,5 фоизга камайтирилади. Бу билан дунё миқёсида углерод чиқиндилари миқдори 10 фоиздан кўпроққа камайишига эришилади.

«Яшил Яқин Шарқ» ташаббусини амалга ошириш механизми

Ташаббус Араб кўрфазидаги давлатлар ҳамкорлик кенгашидаги биродар давлатлар ва Яқин Шарқдаги мамлакатлар билан шерикчиликда, «Яшил Яқин Шарқ» ташаббуси мақсадларини биргаликда амалга оширишни истовчи иттифоқчи давлатлар ва ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилади. 

Саудия Арабистони подшоҳлиги «Яшил Яқин Шарқ ташаббуси» номи остида йиллик саммитлар ўтказиш устида иш олиб боради. Унда ташаббус тафсилотлари ва амалга ошириш механизмларини муҳокама қилиш учун давлатлар раҳбарлари, вазирлар ва экология соҳасига масъуллар қатнашади. Ташаббусларни амалга ошириш борасидаги ишлар 2021 йилнинг тўртинчи чорагида бошланиб, келгуси 20 йил мобайнида давом эттирилади. Подшоҳлик саммитни ўтказиш ва ташаббуслар мақсадлари амалга оширилишини кузатиб борадиган нотижорат ташкилотини барпо этади.

Минтақа сув ва молиявий ресурслар ҳамда технология тақчиллиги, географик қийинчиликлар каби хавф–хатарларга дуч келади. Шунинг учун подшоҳлик минтақа давлатлари билан ресурслари чекланган давлатлар учун ташаббусларни молиялаштириш механизмлари ва имкониятларини излаш, технологиялар ва тажрибаларни ишга солиш устида ишламоқда. Бунда минтақада нефть қазиб чиқаришдан келиб чиқадиган углерод чиқиндилари миқдорини камайтириш, қайта ишланган сув, ёмғир ва булутлардан суғоришда фойдаланишда инновацион йўлларни топиш, фақат 3 йил мобайнида суғорилиб, кейинги ривожланиши учун табиий йўллар кифоя қиладиган ва минтақа учун муносиб бўлган дарахтларни ўтқазиш каби бошқа ечимларни излаш мақсад қилиб олинган. Конференцияда ташаббуслар мақсадларини амалга ошириш дуч келаётган хавф–хатарлар, уларни ҳал этиш йўллари билан боғлиқ масалалар ҳам кўтарилади.

Саудия Арабистони подшоҳлигининг аввалги йиллардаги ютуқлари

  • Саудия Арабистони подшоҳлиги экология соҳаси структурасини бутунлай ўзгартирди. 
  • Саудия Арабистони подшоҳлиги 2019 йилда экология хавфсизлиги бўйича махсус кучларни барпо этди.
  • Саудия Арабистони подшоҳлиги табиий қўриқхоналар ҳудудларини подшоҳлик ҳудудининг 4 фоизидан 14 фоизига қадар оширди.
  • Саудия Арабистони подшоҳлиги сўнгги 4 йил ичида ўсимликлар билан қопланиш нисбатини 40 фоизга оширди.
  • Саудия Арабистони подшоҳлиги нефть қазиб чиқарувчи мамлакатлар орасида углерод чиқиндилари миқдорини камайтиришда энг юқори кўрсаткичларга эришишга муваффақ бўлди.
  • Подшоҳлик тоза энергия ишлаб чиқаришда инновацион ечимлар топишнинг таркибий қисми сифатида муваффақият билан 40 тонна мовий аммиак ишлаб чиқарди ва экспорт қилишга муваффақ бўлди.
  • Подшоҳлик Нийомда таннархи 5 млрд АҚШ доллари бўлган  дунё миқёсидаги энг йирик яшил водород ишлаб чиқариш лойиҳасини бошлади. Унда кунига тахминан 650 тонна маҳсулот ишлаб чиқарилади.

Айрим жиҳатлар:

  • Минтақада ҳар йили 13 млрд тонна қум бўронлари кўтарилиши тахмин қилинади.  
  • 19 аср бошидан бери дунёда қум бўронлари кўтарилиши 25 фоизга ошди.
  • Маржон рифлари 2050 йилга бориб йўқ бўлиб кетиш хавфи остида бўлади.
  • Иссиқликдан келиб чиқадиган газлардан ҳавонинг ифлосланиши инсонларнинг ўртача умрини 1,5 йилга қисқартириши тахмин қилинади.  
  • Яқин Шарқда тоза энергетика ишлаб чиқариш ҳиссаси ҳозирда 7 фоиздан ошмайди.

Мавзуга оид