Ўзбекистон | 10:32 / 03.04.2021
18517
2 дақиқада ўқилади
Коронавирус: Ўзбекистонда бир кунда яна 196 кишида коронавирус аниқланди
Ўзбекистонда коронавирусга чалингани расман тан олинганлар сони 83 435 нафарга етди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2 апрель куни мамлакат 11 ҳудудида жами 196та касалланиш ҳолати рўйхатга олинган.
Янги касалланиш ҳолатларининг
- 8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 2 нафари Андижон вилоятида,
- 3 нафари Бухоро вилоятида,
- 2 нафари Жиззах вилоятида,
- 2 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 2 нафари Наманган вилоятида,
- 6 нафари Самарқанд вилоятида,
- 2 нафари Сирдарё вилоятида,
- 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 1 нафари Хоразм вилоятида,
- 23 нафари Тошкент вилоятида,
- 144 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
- Фарғона вилоятида 2 нафар,
- Тошкент вилоятида 19 нафар,
- Тошкент шаҳрида 124 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 81449 (+146) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 1356 нафар бемор даволанмоқда, шундан 209 нафари оғир, 94 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш бўйича 2021 йилги кунлик антирекорд 24 мартдан буён кетма-кет беш кун янгиланган эди. Бу борадаги охирги энг юқори кўрсаткич 28 март куни қайд этилган — бир суткада 196 кишида касаллик аниқланган.
Мавзуга оид
11:40 / 13.12.2022
Ўзбекистонда кунлик коронавирус статистикаси сезиларли пасайди
10:54 / 07.12.2022
Тошкент шаҳрида бир кунда 100 дан ортиқ кишида коронавирус аниқланди
10:10 / 04.12.2022
Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар сони февралдаги даражага қайтди
11:15 / 02.12.2022