Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ дунё мамлакатларини бизнес учун ягона минимал солиқ жорий этишга чақиради
G7 мамлакатларида ўртача корпоратив солиқ миқдори 24 фоизни, Евроиттифоқда 21,47 фоизни, Россияда 20 фоизни ташкил этади.
АҚШ молия вазири Жанет Йеллен сешанба куни дунё мамлакатларини корпоратив солиқларнинг минимал глобал чегарасини жорий этишга чақиради, деб ёзади Axios.
Нашрнинг хабар беришича, АҚШ «солиқ ставкаларини пасайтириш пойгасини тўхтатиш учун» G20 мамлакатлари билан музокаралар олиб бормоқда. Йелленнинг сўзларига кўра, рақобат нафақат АҚШда рўйхатга олинган компанияларнинг бошқалар билан қарама-қаршилигида бўлиши, балки ҳукуматлар етарлича маблағга эга бўлиши ва уни жамият фаровонлигига сарфлаши учун мустаҳкам солиқ тизими билан таъминланиши лозим.
Агарда АҚШ бошқа мамлакатларни минимал глобал корпоратив солиқ киритишга кўндира олса, компанияларнинг бу мамлакатдан офшорларга кўчиб ўтиши камаяди, деб ёзади Axios. АҚШ президенти Жо Байденнинг корпоратив солиқ миқдорини 21 фоиздан 28 фоизга ошириш режаси ҳисобга олинса, бу муҳим масала ҳисобланади. Солиқлар Байденнинг 2,25 трлн долларлик Американи қутқариш режасини молиялаштириш учун оширилмоқда.
2017 йилгача солиқ миқдори 35 фоиз эди, аммо аввалги президент Дональд Трамп уни 14 фоизга камайтирганди.
G7 мамлакатларида ўртача корпоратив солиқ миқдори 24 фоизни, Евроиттифоқда 21,47 фоизни, Россияда 20 фоизни ташкил этади.
Мавзуга оид
09:02 / 20.06.2026
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026