20:00 / 06.04.2021
5081

Мобиль метрологик лаборатория – ўлчаш функцияларига эга тиббий техникаларни метрологик текширувдан ўтказишда инновацион ечим

Ўзбекистон миллий метрология институти ёш тадқиқотчиларининг илмий ишланмалари асосида фургон туркумидаги автомобиль платформасида жамланган ўлчаш функцияларига эга тиббий техникани (кейинги ўринларда тиббий техника деб аталади) метрологик текширувдан ўтказувчи илк инновацион лойиҳа Мобиль метрология лабораторияси яратилди.

Маълумот учун: Метрология соҳасидаги мобиль лабораториялар туркумида Мобиль метрология лабораторияси ўзига хос ҳисобланиб, хорижий давлатларда унинг аналоги мавжуд эмас.

Лойиҳани амалга оширишда Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетининг ёш конструкторлари, дастурчилари ва конструкторлик бюролари билан ҳамкорлик қилинди.

Мобиль метрология лабораторияси тиббиёт муассасаларида олиб бориладиган тиббий диагностик таҳлилларнинг ишончлилигини таъминлаш орқали тиббий хизмат кўрсатишда сифат ва муолажаларнинг самарадорлилигига эришиш мақсадида тиббий техникаларнинг метрологик текширувини таъминлайди.

Мобиль метрология лабораторияси жорий йилнинг 20 май санасида “Саломатлик учун ўлчашлар” шиори остида нишонланадиган “Халқаро метрология куни”га туҳфа саналади.

Мобиль лаборатория тиббий техникаларнинг жойида метрологик текширувини ўтказишга хизмат қилади.

Маълумот учун: Лаборатория метрологик текширувдан ўтказилиши лозим бўлган 32 та тиббий техникадан  25 таси (78 фоизи) нинг метрологик текширувини қамраб олади.

Мобиль метрология лабораторияси намунавий ўлчаш воситалари, ташкилий техника, электр манбаи, кондиционер, автоматик ҳаво айланиш тизими, тоза сув таъминоти ва реагентлар учун музлаткич билан жиҳозланган.

Маълумот учун: Мобиль лабораторияда ҳарорат, электр манбаи ва тоза сув таъминоти ҳолатини мониторинг қилиш учун махсус дастурий таъминот ишлаб чиқилган. Шунингдек, метрологик текширув хулосаларини тезкор расмийлаштириш имконияти яратилган.

 

Ўзбекистон миллий метрология институтининг илмий ишланмалари асосида яратилган илк мобиль метрология лабораторияси учун махсус видеоролик

Ўзбекистон миллий метрология институти Матбуот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Top