Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Пекинда ўтказиладиган Олимпиада ўйинларида қатнашмаслик масаласини кўриб чиқади
Аввалроқ 200га яқин ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилот Олимпиада-2022ни бойкот қилишга чақирганди. Бунга Шинжондаги уйғурларнинг ҳуқуқлари бузилаётгани тўғрисидаги ҳисобот сабаб бўлди.
АҚШ ҳукумати 2022 йилда Пекинда бўлиб ўтадиган қишки Олимпиада ўйинларини бойкот қилиш ғоясини кўриб чиқади. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Нед Прайс маълум қилди, деб хабар берди Financial Times.
«Биз иттифоқчилар билан бойкот ғоясини муҳокама қилмоқчимиз», — деди Прайс.
Аммо кейинроқ у Twitter саҳифасида «2022 йилгача ҳали узоқ экани», шу боис ҳеч қандай қарор қабул қилинмаганини ёзди.
Аввалроқ 200га яқин ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар Олимпиада-2022ни бойкот қилишга чақирганди. Бунга Шинжондаги уйғурларнинг ҳуқуқлари бузилаётгани тўғрисидаги ҳисобот сабаб бўлди.
АҚШ миллий олимпия қўмитаси бойкотга қарши чиқди.
«Бу глобал муаммоларни ҳал қилмайди, спортчиларга салбий таъсир кўрсатади», – дейилган қўмита баёнотида.
XXIV қишки Олимпиада 2022 йил 4–20 феврал кунлари Пекинда бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
09:02
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026