Жаҳон | 15:28 / 07.04.2021
2151
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда бир суткада коронавирус юқтириш билан боғлиқ 115,7 мингта ҳолат аниқланди

Қайд этилишича, бу мамлакат учун бутун пандемия давридаги рекорд ҳисобланади. Аввалроқ, 4 апрелда 103,8 мингта ҳолат аниқланиб, рекорд қайд этилганди.

Фото: EPA/Vostock-photo

Ҳиндистонда ўтган суткада коронавирус юқтириш билан боғлиқ 115,7 мингта янги ҳолат аниқланди.

Қайд этилишича, бу мамлакат учун бутун пандемия давридаги рекорд ҳисобланади. Аввалроқ, 4 апрелда 103,8 мингта ҳолат аниқланиб, рекорд қайд этилганди.

Ўтган сутка ичида Ҳиндистонда 630 нафар бемор коронавирусдан вафот этган. Пандемия бошланганидан буён вафот этганлар сони 166,1 минг кишига етди.

Охирги маълумотларга кўра, мамлакатнинг 85 миллион нафарга яқин аҳолиси коронавирусга қарши вакцинанинг камида бир дозаси билан, 11 миллион киши эса ҳар икки дозаси билан эмланган.

 Ҳиндистон бўйича коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар сони 12,8 миллиондан ошган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид