Жамият | 20:00 / 07.04.2021
18095
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Турк шифокорлари онкологиянинг сўнгги босқичини бошдан кечираётган беморни даволашга муваффақ бўлдилар

Шифокорлар беморнинг операция столидан омон чиқиши имкониятларини 10 фоиз дея баҳолаганлар. Аммо турк шифохонасида ўтказилган ўта мураккаб операция туфайли бемор нафақат тирик қолди, балки рак касаллигини ҳам енга олди.

Икки фарзанднинг онаси, 38 ёшли Гулмира Есенбаева 4 йил олдин касалликка чалинган. Ҳаммаси ёш ва бир қарашда мутлақо соғлом аёлнинг бешинчи қаватдаги ўз уйига зиналар орқали кўтарилиши қийинлашишидан бошланган. Ҳар сафар нафаси сиқилган, юраги гўё кўкрак қафасини ёриб чиқиб кетадигандек бўлган. Бир куни не азобларда юқорига кўтарилган аёл ўз остонасида ҳушидан кетади. Қўрқиб кетган болалари тез тиббий ёрдам чақиришади ва у касалхонага жойлаштирилади.

Гулмиранинг эслашича, уни текширган шифокорлар бир тўда касалликлар – анемиядан тортиб панкреатитгача аниқлаганлар. Улар муолажаларни бошласалар-да, беморнинг аҳволи кун сайин оғирлашаверган. Бир йил ичида аёл 10 килограммга озиб кетади ва унинг қорнида кучли оғриқлар ҳамда овқат ҳазм қилишда муаммолар пайдо бўлади.

Кунларнинг бирида оғриқ шу даражада кучаядики, Гулмирани шифохонага қайтадан жойлаштиришади. Такрор текширувлар натижасида шифокорлар унинг қорин бўшлиғида йиринглаб кетган хавфли ўсма борлигини аниқлайдилар. Гулмирани икки марта омадсиз операция қиладилар ва шундан сўнг уйига жавоб берадилар.

– Шифохонада ташхис қўйиш учун зарур ускуналар йўқ эди, на МРТ, на ПЭТ КТ, – эслайди Гулмира Есенбаева. – Шу боис шифокорлар бу қандай ўсма эканлиги ва у қай даражада тарқалганлигини аниқлай олмадилар. Бу эса самарали даволаш услубини қўллаш имконини бермади ва шундан сўнг, айтиш мумкинки мен ўлишим учун уйга жавоб беришди. Шундан кейин деярли икки ой ичида мен бутунлай ҳолдан тойиб қолдим. Ўсма ҳажми шиддат билан катталашди, қорнимда катта ва очиқ яра бор эди ва ундан йиринг узлуксиз оқиб турарди, танамда сепсис бошланганди. Яқинларим мени қутқариш учун зудлик билан хорижга олиб кетишди.

Таниш оиланинг тавсиясига кўра мен Истанбулдаги Anadolu тиббий марказига мурожаат қилдим. Яхшики, клиниканинг халқаро бўлими ҳам бор экан ва ундаги ходимлар рус тилида ҳам сўзлашар эканлар. Улар шифокорларга кўрсатиш учун барча тиббий хулосаларни ва текширувлар натижаларини жўнатишни сўрашди…

Жавоб бир сутка ичида келади: касаллик тарихи билан танишган турк мутахассислари ёрдам беришга тайёр эканликларини билдирадилар ва беморни даволаниш учун Истанбулга таклиф қиладилар.

Гулмира ниҳоятда оғир ҳолатда клиникага етказилади, қабул пайтида у деярли беҳуш эди. Беморни кўрган турк шифокорлари унинг ўта оғир аҳволидан ҳайратга тушадилар, лекин шунга қарамай ўсмани олиб ташлаш учун операция қилишга рози бўладилар.

Имкониятлар жуда паст эди – мутахассислар жарроҳлик столидан омон чиқиши 10 фоиз дея баҳолаганлар. Аммо турк шифокорларини юксак малакалари туфайли операция муваффақиятли якунланди. Жарроҳлар ўсмани бутунлай олиб ташлашга муваффақ бўлдилар.

Операциядан сўнг узоқ муддатли тикланиш жараёни кечди. Жарроҳлар билан бирга Anadolu клиникасининг қатор мутахассисларидан иборат жамоа Гулмиранинг соғайиб кетиши учун жон куйдиришди. Уларнинг саъй-ҳаракатлари билан бемор оёққа турди ва охир-оқибат рак касаллигини енгишга муваффақ бўлди.

Айни пайтда у тўлиқ ремиссия босқичида. Касаллик қайталанмаслиги учун Гулмира қўшимча даволаниш усули – иммунотерапия қабул қиляпти. Бус янги авлод препаратлари бўлиб, организмга тушганидан кейин мустақил равишда рак ҳужайраларини топади ва йўқ қилади. Гулмира иммунотерапия қабул қилиш якунланганидан сўнг онкология муаммосини бутунлай унутишга умид қилмоқда.

Anadolu клиникасининг халқаро бўлими шифокор–координатори Гўзал Кескин:

– Бемор илк бор клиникамизга келиб тушганида қорин девори териси ва мушакларига қадар ўсиб кетган жуда катта ҳажмдаги абдоминал ўсма борлиги туфайли оғир клиник ҳолатда эди. Шошилинч госпитализациядан сўнг, текширувларга қадар бу ҳолат турли мутахассислар иштирокида мультидисциплинар консилиум ўтказилди. Ўзаро маслаҳатга кўра жарроҳлик амалиёти зарурлиги таъкидланди.

Мураккаб операциядан кейинги тикланиш жараёни тахминан бир ой давом этди ва шундан сўнг беморга поликлиника назоратида бўлиш шарти билан жавоб берилди. Операциядан кейинги гистологик хулосаларга кўра ўсмага қарши энг самарали препаратлар билан иммунотерапия асосида тизимли даволаш режаси тузиб чиқилди.

Сўнгги назорат текширувига кўра, бемор қабул қилинган вақтдаги прогнозлар ўта умидсиз бўлганлигига қарамай мутахассисларимиз касалликни ремиссияда ушлаб туришибди.

Сиз ҳам Anadolu клиникаси шифокорлари билан қуйидаги рақамлар орқали боғланишингиз ва касаллигингизга оид бепул консультациялар, зарур даво усуллари ҳақида маълумотлар олишингиз, шунингдек ўзингизни қизиқтирган саволларни беришингиз мумкин:

Whatsapp, Telegram: +90 530 954 30 22 (Рус ва ўзбек тилларида)

Сайт: www.anadolumedicalcenter.ru

Электрон почта: int.patients@anadolusaglik.org

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид