Жаҳон | 00:11 / 09.04.2021
6213
2 дақиқада ўқилади

“Ҳар куни 316 кишига ўқ узилмоқда”. Байден АҚШда қуролдан фойдаланиш авж олганини қоралади

Фото: AP

АҚШда ўточар қурол ёрдамида зўравонлик ҳаракатларини амалга ошириш ҳақиқий эпидемия ва халқаро шармандаликка айланди, деди АҚШ президенти Жо Байден қурол савдосини тартибга солишни кескинлаштириш бўйича чора-тадбирлар билан таништириш чоғида.

"Бу мамлакатда қурол ёрдамида зўравонлик қилиш эпидемияга айланди. Яна қайтараман: бу мамлакатда қуролдан фойдаланиб зўравонлик қилиш – эпидемия ва халқаро шармандалик", - деди Байден.

Унинг сўзларига кўра, қурол ёрдамида амалга оширилган зўравонликлар Америкага йилига 280 млрд долларга тушмоқда. 

"Ҳар куни 316 кишига ўқ узилмоқда ва улардан 106 нафари вафот этмоқда", деди у ва ҳукумат "ўз фуқаролари хавфсизлигини таъминлашга мажбур"лигини таъкидлади.

"Бу тўхтатилиши шарт бўлган эпидемия", - деди Байден.

АҚШ президенти қурол лоббисига қарши курашишга чақирди.

"Биз шунингдек, ўточар қуроллар ишлаб чиқарувчиларни конгресс тақдим этган иммунитетдан маҳрум қилишимиз керак. Америкада суд қилиб бўлмайдиган ягона саноат соҳаси бу ўточар қуроллар ишлаб чиқарувчилардир", - деди Жо Байден.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид