Спорт | 20:10 / 09.04.2021
4902
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик дзюдочилар қитъа чемпионатини иккинчи ўринда якунлади

6-9 апрел кунлари Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида дзюдо бўйича Осиё-Океания чемпионати бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада 29та давлатдан  195 нафар спортчи иштирок этди.

Ушбу Осиё-Океания чемпионати Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари учун зарурий рейтинг очколарини жамғариш имконини беради.

Мазкур нуфузли мусобақада дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10та медал - 3та олтин, 2та кумуш ва 5та бронза қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади.

Сардор Нуриллоев (-66 кг), Давлат Бобохонов (-90 кг) ва Гулноза Матниёзова (-70 кг) олтин медалларни, Муҳаммадкарим Хуррамов (-100 кг) ва Диёра Келдиярова (-52 кг) кумуш медалларни, Шарофиддин Болтабоев (-81 кг), Музаффарбек Тўрабоев (-100 кг), Гулнур Муратбаева (-48 кг), Сита Кадамбаева (52 кг) ва Нилуфар Ермаганбетова (57 кг) бронза медалларни қўлга киритган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид