Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Шабоб Ал Аҳли» БАА кубогини қўлга киритди. Машарипов ғалаба голини урди ва финалнинг энг яхши футболчиси бўлди
Фото: Twitter/Shabab_AlAhliFC
БАА Лига кубоги финали доирасидаги «Шабоб Ал Аҳли» - «Ан Наср» жамоалари ўртасидаги баҳс якунига етди.
Учрашувда асосий таркибда майдонга тушган Жалолиддин Машарипов тўлиқ ўйин давомида тўп суриб, пенальтилар сериясида жамоасига кубокни келтирди.
Ўйин давомида ҳисоб очилмагач, пенальтилар сериясида жамоасининг 5-зарбасини «Паненка услуби»да йўллаган ўзбекистонлик яримҳимоячи «Шабоб Ал Аҳли»га ғалаба келтирган зарба муаллифига айланди. Рақиб жамоанинг сўнгги зарбаси ноаниқ чиқли. Якунда Машарипов клуби сафидаги дастлабки совринни боши узра кўтарди.

Пенальтилар сериясида ҳал қилувчи голни Паненка услубида голга айлантирган ва ўйин давомида фаол бўлган Машарипов финал учрашувининг энг яхши футболчиси деб топилди.
БАА лига кубоги. Финал.
«Шабоб Ал Аҳли» - «Ан Наср» - 0:0. Пенальтилар серияси - 5:4
«Шабоб Ал-Аҳли»: Мажид Носир, Волид Аббос (Юсуф Жобир, 56), Абдулазиз Ҳусайн, Муҳаммад Марзуқ, Ҳамдан ал-Камоли, Карлос Эдуардо, Мажид Ҳассан, Федерико Картабия (Абдулазиз Санқур, 87), Абдуллоҳ ал-Нақби (Муҳаммад Жума, 69), Жалолиддин Машарипов, Игорь Жезус.
Четлатишлар: Марзуқ (82) - Глабер (36).
Мавзуга оид
22:02 / 04.06.2025
Ҳаммаси ўз қўлимизда, эртага ғалаба қозонишимиз шарт – Тимур Кападзе
17:11 / 24.03.2025
Машарипов Қирғизистон билан ўйинда рақибга қизил кўрсатилганини билмаганини айтди
13:39 / 21.03.2025
«Эронни ютсак, ЖЧ-2026га чиқиш масаласини 99 фоизга ҳал қиламиз» - Шомуродов ва Машарипов муҳим ғалаба ва Теҳрондаги ўйин ҳақида
12:28 / 06.12.2024