Ўзбекистон | 23:34 / 10.04.2021
6210
1 дақиқада ўқилади

«Вақф» фонди 21 та ҳудудда ичимлик суви чиқарди ва 2 минг оилага озиқ-овқат хайрия қилди

«Вақф» хайрия жамоат фонди аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож, ночор ва қийин шароитда кун кечираётган қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор ишларни амалга оширмоқда.

Ўтган ҳафта мобайнида фонд томонидан ҳомийларни жалб қилган ҳолда, иккита йирик хайрия тадбири амалга оширилди. Бу ҳақда фонд матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Рамазон ойи арафасида Қорақалпоғистоннинг ичимлик суви танқис 14 та туманидаги овул ва қишлоқларда 21 та қудуқ ва ер ости артезиан сувлари чиқарилиб, аҳолига беғараз тақдим этилган.

Шунингдек, ўтган ҳафта мобайнида Ўзбекистон бўйлаб барча вилоятлардаги ижтимоий кўмакка муҳтож 2 минг оилага 360 млн сўм миқдоридаги озиқ-овқат маҳсулотлари Рамазон туҳфаси сифатида хайрия қилинди.

Фонд ушбу хайрли ишларга ҳисса қўшган барча саховатпеша ватандошларга миннатдорлик билдирган.

Мавзуга оид