Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда коронавирус юқтириш ҳолатлари кўпаяётгани сабабли ремдесивир экспорти тақиқланди
Ҳиндистон ҳукумати мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашаётгани сабабли COVID-19’ни даволашда қўлланувчи ремдесивир дори воситаси ва уни ишлаб чиқаришда ишлатилувчи фармацевтик моддалар экспортини тақиқлаб қўйди.
Фото: EPA/Vostock-photo
Times of India нашрининг хабар беришича, тақиқлов вазият яхшиланмагунча амал қилади.
Ҳукумат ушбу дори воситасига ички талаб ошишини кутмоқда ва шу сабабли ремдесивир ишлаб чиқарувчи компаниялар билан алоқада бўлиб турибди. Шунингдек, ҳукумат шифохоналар ва беморларнинг ремдесивирга эҳтиёжини қондириш бўйича чоралар кўрмоқда.
Ремдесивир зотилжамдан азият чекувчи ва кислород таъминотига муҳтож ёши катталар ва 12 ёшдан катта ўсмирлар учун мўлжалланган дори воситаси ҳисобланади. Бироқ унинг самарадорлиги борасида қарама-қарши ахборот мавжуд.
Охирги маълумотларга кўра, 11 апрелда Ҳиндистонда рекорд сонда — 152 мингтадан кўпроқ касалланиш ҳолати қайд этилган. Ушбу кўрсаткич бўйича Ҳиндистон дунё бўйича 1-ўринда турибди.
Айни вақтда Ҳиндистон пойтахти Деҳлида коронавирус тарқалишининг 4-тўлқини кузатилмоқда. Бу ҳақда Деҳли бош вазири Арвинд Кажривал маълум қилди. У вазиятни хавотирли деб атаган. Охирги суткада 30 млндан кўпроқ киши яшайдиган шаҳар ва унинг атрофидаги ҳудудда 10 минг касалланиш ҳолати қайд этилган.
Вазирнинг таъкидлашича, агар шаҳар шифохоналарида ўринлар қолмаса, унда карантин киритилади. Ҳозирча Деҳлида оммавий тадбирларгагина тақиқлов амал қилмоқда. Кажривал одамларни иложи борича уйда қолишга ва зарур санитар чораларга амал қилишга чақирган.
Мавзуга оид
13:09 / 09.02.2026
Ҳиндистон заводлари АҚШ билан келишув учун Россия нефтидан воз кечмоқда
21:26 / 07.02.2026
Энг кўп гуруч истеъмол қиладиган мамлакатлар маълум қилинди
12:27 / 06.02.2026
Ўзбекистон Ҳиндистондан айрим товарлар импортини вақтинча чеклади
15:33 / 05.02.2026