Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мянмадаги тўқнашувларда бир кун ичида 83 киши ҳалок бўлди
Мянмада куч тузилмалари ходимлари ва намойишчилар орасида давом этаётган тўқнашувларда бир кун ичида 83 киши ҳалок бўлди. 10 апрел ҳолатига кўра, феврал бошидан бери давом этаётган тўқнашувлар қурбонлари сони 701 нафарга етди.
Мянмада сиёсий маҳкумларга ёрдам бериш уюшмаси маълумотларига кўра, 9 апрелда Баго шаҳрида 82 киши ҳалок бўлган.
Айни вақтда 3,1 мингдан кўпроқ киши ҳибсда ушлаб турилибди, 63 киши қамоқ жазосига ҳукм қилинган, 656 кишининг ҳибсга олинишига ордер берилган.
Аввалроқ БМТ Мянмадаги фуқаролик уруши хавфидан огоҳлантирганди.
1 февралда Мянмада ҳарбий тўнтарув амалга оширилиб, мамлакат раҳбарияти ҳокимиятдан четлатилганди. Ўшандан бери мамлакатда ҳарбийлар сиёсатига қарши норозилик намойишлари тўхтамаяпти. Намойишлар куч тузилмалари томонидан кескин тарзда бостирилмоқда.
Мавзуга оид
22:04 / 31.05.2026
Мянмада бинода юз берган портлаш оқибатида 46 киши ҳалок бўлди
10:39 / 24.04.2026
Дунёдаги опий ва героин энг кўп тайёрланадиган жой — гиёҳванд моддалар макони бўлган Олтин учбурчак
10:26 / 04.04.2026
Мянма ҳарбий хунтаси раҳбари президент этиб сайланди
09:07 / 31.03.2026