Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда “Спутник V” вакцинасини фавқулодда қўллашга рухсат берилди
Ҳиндистоннинг дори воситалари бўйича қўмитаси Россиянинг “Спутник V” вакцинасини фавқулодда қўллашга рухсат берди. Times of India нашрининг хабар беришича, “Спутник V” Ҳиндистонда қўлланиши маъқулланган учинчи вакцина бўлди.
Фото: Reuters
12 апрелда Ҳиндистон коронавирусга чалинганлар сони бўйича дунёда 2-ўринга чиқди. Пандемия бошидан бери мамлакатда вирус билан касалланганлар сони 13,5 млндан ошди, 170 минг киши унинг қурбонига айланди.
Айни вақтда Ҳиндистонда маҳаллий вакциналар – Covishield (AstraZeneca вакцинасининг ҳиндча муқобили) ва Covaxin қўлланмоқда.
Март ойида Россиянинг тўғридан тўғри инвестициялар жамғармаси ва Virchow Biotech Private Limited ҳинд компанияси Ҳиндистонда йилига 200 млн доза “Спутник V”дан ишлаб чиқариш бўйича келишувни имзолаганди. Айни вақтда 59та давлатда Россия вакцинасининг қўлланишига рухсат берилган.
Мавзуга оид
11:02 / 21.01.2026
Тошкентда ҳинд тилидаги реклама ноқонуний ўрнатилгани аниқланди
20:47 / 20.01.2026
Ҳиндистонда фил 10 кун ичида 22 кишини ўлдирди
14:02 / 14.01.2026
Ҳиндистонда ёввойи фил 22 кишини ўлдирди. У ҳамон қидирилмоқда
23:10 / 07.01.2026