Ўзбекистон | 07:44 / 14.04.2021
3364
1 дақиқада ўқилади

Бугун Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда 

Бугун кундуз куни Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат куннинг иккинчи яримда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиб, момақалдироқ кузатилади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 20-25 даража иссиқ атрофида бўлади.

Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, кечга томон бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 21-23 даража иссиқни ташкил этади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларида 2000 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 10-15 даража илиқ бўлади.

Мавзуга оид