14:50 / 14.04.2021
17705

Тошкентда 17 ёшли йигит ўзига нотаниш бўлган фуқарони боғча ёнида пичоқлаб қўйди

2021 йил 9 апрел куни соат 17:30ларда номаълум шахс Тошкент шаҳри Олмазор тумани Бешқўрғон-4 даҳаси 5- ва 3-уйлар орасида жойлашган 107-сонли болалар боғчаси ёнида бўла туриб, унга нотаниш бўлган 17 ёшли Элёр А. билан ҳеч бир сабабсиз жанжаллашган ва пичоқ билан қорин қисмига бир маротаба уриб жароҳат етказган

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, натижада Элёр А. қорин олд девори, ўнг охирги қовурға остида санчилиб кесилган жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “в” банди (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни фуқаро 17 ёшли Фаррух З. содир этгани, у таниши, 17 ёшли Зафар И. билан Оғабек Ғ. ўзаро жанжаллашаётганида ажратиш мақсадида борган вақтида у ерда бўлган Элёр А. билан жанжаллашиб қолгани аниқланган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда, дейилади маълумотда. 


 

Top