Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чирчиқ шаҳрида кўча ечими ва безорилик билан шуғулланган шахслар қўлга олинди
6 киши фуқароларга руҳий ва жисмоний босим ўтказиш орқали пул топиш билан шуғулланган.
Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида безорилик билан шуғулланганлар ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ДХХ ва ИИВ органлари томонидан уюшган жиноятчиликка қарши курашиш йўналишида тезкор-қидирув тадбири ўтказилган. Унда Чирчиқ шаҳрида кўча ечими ва безорилик билан шуғулланган бир гуруҳ шахслар қўлга олинган. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Қўлга олинганлар қуйидагилар:
- Саидов Икром Эркинович, 1988 йилда Бухоро вилоятида туғилган, муқаддам Жиноят кодексининг 277-моддаси билан судланган;
- Саидов Ислом Эркинович, 1990 йилда Бухоро вилоятида туғилган, муқаддам Жиноят кодексининг 267-моддаси билан судланган;
- Баизбаев Умиджон Зафар ўғли, 1998 йилда Тошкент вилоятида туғилган;
- Рустамов Аъзамжон Мансурович, 2001 йилда Бухоро вилоятида туғилган;
- Супонов Қурбонали Носирович, 2002 йилда Навоий вилоятида туғилган;
- Фармонов Мирзохид Шухратович, 1988 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган.
Ушбу шахслар ошкора равишда жамоат тартибини бузиб, безориликлар содир этгани билдирилган. Улар фуқароларга руҳий ва жисмоний босим ўтказиш орқали пул топиш билан шуғулланишган.
Мазкур шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларидан жабр кўрганлар ДХХнинг 1520 ёки ИИВнинг 102 қисқа рақамларига хабар беришлари сўралган.
Мавзуга оид
11:20 / 22.06.2026
Бўстонлиқда каналга тушиб кетган икки боладан бирининг жасади топилди
21:23 / 20.06.2026
Қибрайда автомобилда қизларга уятсиз ҳаракат қилган йигитлар 5 суткага қамалди
16:47 / 19.06.2026
Тошкент вилоятида экология масъулларига қатъий чоралар кўрилди
08:45 / 16.06.2026