Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Афғонистондан олиб чиқилган қўшинлар қаерга жойлаштирилишини маълум қилди
Аввалроқ Байден АҚШ 1 майдан Афғонистондан қўшинларини олиб чиқиб кетишини эълон қилганди.
АҚШ маъмурияти Афғонистондан олиб чиқиб кетилган қўшинлар Ҳинд-Тинч океани минтақасига жойлаштирилиши мумкинлигини билдирди, деб ёзади United News of India.
Нашрнинг ёзишича, бу ҳақда Оқ уй вакили маълум қилган.
“Биз асосий эътиборимизни янги чорловларга қаратмоқчимиз, улар эса Ҳинд-Тинч океани минтақаси билан боғлиқ”, деган у.
У, шунингдек, илгари Афғонистонга жуда кўп эътибор қаратилганини ёзган.
Аввалроқ Байден АҚШ 1 майдан Афғонистондан қўшинларини олиб чиқиб кетишини эълон қилганди. Унинг сўзларига кўра, қўшинларни олиб чиқиб кетиш 11 сентябргача якунига етади.
Мавзуга оид
09:02
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026