Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда FedEx компанияси омборида содир бўлган отишмада саккиз киши ҳалок бўлди
Апрел бошларида АҚШ президенти Жо Байден мамлакатда қурол савдосини тақиқлашга чақирганди.
АҚШнинг Индианаполис шаҳрида (Индиана штати) қуролланган эркак FedEx курьерлик компанияси омборида отишма содир этиши натижасида саккиз киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ВВС хабар берди.
Шаҳар полицияси вакили Жини Кукнинг сўзларига кўра, воқеа жойида саккиз кишининг жасади топилган.
"Тўрт киши шифохонага ётқизилди, бир кишининг аҳволи оғир. Икки кишига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилди”, деди у.
АҚШда охирги ҳафталарда ўточар қуроллар билан боғлиқ бир нечта воқеа содир бўлди. 6 апрел куни Фредерик шаҳрида (Мэриленд штати) юз берган отишмада уч киши ҳалок бўлди. 9 апрел куни Техасдаги Брайан шаҳрида интерьер-дизайн хизматлари кўрсатувчи компания офисида отишма содир этган шахсни қўлга олиш чоғида бир полициячи ўлдирилди, беш киши жароҳатланди. 15 апрел куни Сан-Антонио шаҳрида аэропорт терминалида отишма уюштирган шахс полиция томонидан отиб ташланди.
Апрел бошларида АҚШ президенти Жо Байден мамлакатда қурол савдосини тақиқлашга чақирганди. Унинг сўзларига кўра, АҚШда "ҳар куни 316 кишига ўқ узилмоқда ва улардан 106 нафари вафот этмоқда".
Мавзуга оид
09:02
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026