Ўзбекистон | 07:46 / 17.04.2021
2736
1 дақиқада ўқилади
17 апрел куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди
17 апрелда кундуз куни республика бўйича ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 22-27 даража иссиққача, жанубда ва чўл ҳудудларида 30 даража иссиққача кўтарилади.
Пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 24-26 даража иссиқни ташкил этади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Тошкент ва Наманган вилоятларида 2000 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 14-19 даража илиқ бўлади.